Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Аёллар колониясида маҳкумалар учун байрам тадбири ташкил этилди
05 Мар
2026 йилнинг 5 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ташаббуси билан Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти ҳамда Ўзбекистон Ногиронлар жамияти ҳамкорлигида 8 март — Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан Тошкент вилоятидаги 21-сонли жазони ижро этиш колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкумалар учун байрам тадбири ташкил этилди.
Инсон ҳуқуқларини таъминлашга оид масалалар муҳокама қилинди
04 Мар
2026 йилнинг 4 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи Азизхон Умархонов билан учрашди.
Аёллар колониясидаги маҳкумалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди
03 Мар
2026 йилнинг 3 март куни ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳамкорлигида 21-сонли жазони ижро этиш колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкумалар учун тиббий кўрик ташкил этилди.
Тошкент шаҳридаги қатор ёпиқ муассасалардаги шароитлар ўрганилди, мурожаатлар қабул қилинди
02 Мар
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (oмбудсман)нинг Тошкент шаҳридаги минтақавий вакили томонидан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган қатор ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифлари амалга оширилди.
Алимент қарздорларини оммавий эълон қилиш амалиёти инсон ҳуқуқларига зид — Омбудсман
01 Мар
Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида алимент бўйича қарздор шахсларнинг рўйхатлари маҳалла Telegram-гуруҳларига тарқатилаётгани, шунингдек уларнинг фотосуратлари маҳалла бинолари ва масжид ҳудудларига илиб қўйилаётгани ҳақидаги хабарлар кенг муҳокама қилинмоқда.
Омбудсман фуқаролар қабулини ўтказди
27 Фев
2026 йил 27 ферваль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова томонидан навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди. Қабул жараёнида 30 нафардан ортиқ фуқаролар мурожаатларини қолдиришди.
Сенат қўмиталари мажлисида Омбудсман фаолияти ва бола ҳуқуқларини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди
25 Фев
Жорий йилнинг 25 февраль куни Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси, Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси ҳамда Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
Қўмита мажлисида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ишлар сарҳисоб қилинди
25 Фев
Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси мажлисида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2025 йилдаги фаолияти тўғрисидаги маърузаси кўриб чиқилди.
Омбудсман мактаби: ҳудудларда фуқаролар мурожаатларида кўтарилган масалалар бўйича очиқ мулоқотлар ўтказилди
25 Фев
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш мақсадида “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида қатор тадбирлар ташкил этилмоқда. Аҳамиятли томони, лойиҳа доирасида сайёр қабуллар ҳам ўтказилиб, фуқаролар мурожаатларини тегишли идоралар иштирокида ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.