Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Хоразмда инсон ҳуқуқларини таъминлашга оид масалалар муҳокама қилинди
11 Дек
2024 йил 10 декабрь куни Хоразм вилоятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги ҳамда Халқаро инсон ҳуқуқлари кунига бағишлаб тадбир ташкил этилди. Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ҳамкорлигида ўтказилган тадбир “Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдаги ваколатлари” мавзусига бағишланди.
Хоразм вилоятидаги қатор ёпиқ муассасалардаги шароитлар ўрганилди
11 Дек
2024 йилнинг 10 декабрь куни Омбудсман жамоатчилик вакиллари билан биргаликда  Хоразм вилоятидаги қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифларини амалга оширди. Жумладан, 11-сон тергов ҳибсхонасидаги шароитлар,  маҳбусларнинг яшаш, овқатланиш, тиббий хизмат кўрсатилиши, иситиш тизими ва бошқа ҳолатлар ўрганилди. Мониторинг доирасида вояга етмаганлар ва аёллар билан учрашув ўтказилиб, уларнинг мурожаатлари ўрганилди ҳамда маҳбусларнинг яқин қариндошлари билан суҳбатлар ўтказилди. 
Косондаги 10-сонли Жазони ижро этиш колониясидаги ҳолат ўрганилди - Омбудсман
11 Дек
Ижтимоий тармоқларда “Косондаги ЖИЭМда ҳимоямдаги шахсга кучли босим бўлмоқда. Колония раҳбарияти менга ҳам таҳдид қиляпти” сарлавҳаси остидаги эълон қилинган хабар Омбудсманнинг Қашқадарё вилоятидаги минтақавий вакили томонидан жамоатчилик вакиллари билан бирга зудлик билан мониторинг амалга оширилган ҳолда ўрганилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман бошчилигида ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилмоқда
10 Дек
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳамда унинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари томонидан амалга оширилган мониторинг ташрифлари давомида қатор муассасаларда инсон ҳуқуқлари ва яратилган шароитларга оид ҳолатлар ва уларнинг тегишли норматив ҳужжатларга мувофиқлиги ўрганилмоқда.
Конституция инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг мустаҳкам пойдевори
08 Дек
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни билан табриклайди!
Омбудсман соати: Ўқувчиларга инсон ҳуқуқларига оид зарур кўникмалар берилди
07 Дек
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган ташаббуслар доирасида Омбудсманнинг минтақавий вакиллари томонидан мамлакатимиздаги қатор мактабларда “Омбудсман соати” тадбирлари ташкил этилди.
Мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилмоқда
06 Дек
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман) Котибиятига фуқаролар томонидан келиб тушаётган мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилмоқда ва тегишли чоралар кўрилмоқда.
Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва олдини олиш юзасидан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан 2024 йилнинг ўн ойида амалга оширилган ишлар юзасидан БРИФИНГ
04 Дек
2024 йилнинг 10 ойда Омбудсман ва Жамоатчилик гуруҳлари томонидан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга 774 маротаба мониторинг ташрифлари амалга оширилди. 2023 йилнинг 10 ойида ушбу кўрсаткич 468 тани ташкил этган эди.
Мурожаатчининг мулк ҳуқуқи тикланди - Омбудсман
03 Дек
Фуқаро А.Г.га Гулистон шаҳридаги уй-жой қуриш учун ажратилган “турар” жой тоифасига кирувчи ер, расмийлаштириш жараёнида кадастр идораси томонидан “нотурар” жойга ўзгартирилган. Бу ўзгартиш натижасида фуқаро номига 9 миллион сўмдан ортиқ солиқ қарздорлиги юзага келган.