Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман таъсир чорасидан сўнг колониядаги шароитлар яхшиланди
Омбудсманнинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили томонидан 13-сон жазони ижро этиш колониясига амалга оширилган мониторинг ташрифида мазкур колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг яшаш шароитлари ўрганилиб, бир қатор камчиликлар аниқланган эди.

Хусусан, қисқа муддатли учрашув хоналарининг таъмирталаб ҳолатда эканлиги ҳамда колония ҳудудида ўрнатилган «Омбудсман қутилари» қонунчилик талабларига мувофиқ эмаслиги қайд этилган.

Шунингдек, маҳкумларнинг яқин қариндошлари билан узоқ муддатли учрашув ўтказишлари учун мўлжалланган хоналар етишмаслиги сабабли маҳкумларнинг яқин қариндошларидан норозиликлар билдирилган.

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан Омбудсман томонидан Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментига огоҳлантириш шаклидаги таъсир чораси киритилди.

Омбудсманнинг огоҳлантириши натижасида колония ҳудудидаги барча «Омбудсман қутилари» қонунчиликда белгиланган талаблар асосида қайта ўрнатилди. Шунингдек, қисқа муддатли учрашув хоналарида таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, мавжуд шароитлар яхшиланди ва хоналар фойдаланиш учун талаб даражасига келтирилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати