Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Бухоронинг Когон шаҳрида яшовчи фуқаролар Омбудсманга қандай масалаларда мурожаат юборишган?
26 Сен
Хабарингиз бор, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га юборилаётган мурожаатлар мунтазам равишда вилоятлар кесимида таҳлил қилиниб, аҳолини ташвишга солаётган масалалар танлаб олинади. Бухоро вилоятидан юборилган мурожаатлар таҳлили, ушбу ҳудуд учун ижтимоий ёрдам олиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари долзарб эканини кўрсатди.
Бектемир туманида фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилди
25 Сен
2024 йилнинг 25 сентябрь куни Тошкент шаҳар Бектемир туманида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан “Омбудсман мактаби” тадбири ўтказилди. Фуқаролар билан ўтказилган очиқ мулоқот учун Омбудсманга юборилаётган мурожаатлар таҳлили асосида мавзу танланиб, тегишли ташкилотлар жалб этилди.
Бухородаги 20-сон Жазони ижро этиш колониясидаги маҳкумлар мурожаатлари ўрганилди
24 Сен
Жорий йилнинг 24 сентябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили А.Хусейнова 20-сон Жазони ижро этиш колониясига мониторинг ташрифини амалга оширди.
Ногиронлиги бўлган шахсларни парламент сайловларида депутатликка номзод сифатида қатнашиш кўникмаларини шакллантириш бўйича семинар-тренинглар ташкил этилмоқда
24 Сен
Жорий йил давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва “Демократия ва инсон ҳуқуқлари” институти ҳамкорлигида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси молиявий кўмагида қатор семинар-тренинглар ташкил этилди. Ушбу тадбирлар ногиронлиги бўлган шахсларни парламент сайловларида номзод сифатида қатнашиб, бу борадаги қонунчиликка оид билимларини ошириш орқали уларнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Намангандаги тергов ҳибсхонасида сақланаётган маҳкумлар мурожаатлари ўрганилди
23 Сен
2024 йилнинг 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили Уйчи туманида жойлашган 6-сон тергов хибсхонасига мониторинг ташрифини амалга оширди.
Маҳкумларнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилаётгани ҳақидаги хабарлар ўрганилди - Омбудсман
23 Сен
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган 42-сон Манзил-колониясида маҳкумлар кунига 12 соат меҳнатга жалб қилинаёгани ва ойлик маошлари вақтида тўланмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
“Ҳуқуқларимни ким таъминлайди?” Мактабларда “Омбудсман соат”лари ўтказилмоқда
21 Сен
Тошкент шаҳридаги 289-сонли, Сирдарё вилоятидаги 4-сонли, Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги 16 ва 24-сонли, Наманган вилоятидаги 1-сонли, Фарғона вилоятидаги 16 ва 17-сонли ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманидаги 38 ва 39-сонли умумтаълим мактаблари юқори синф ўқувчилари учун “Омбудсман соат”лари ташкил этилди.
Фарғонадаги  руҳий касалликлар шифохонасидаги беморлар манфаатида судга даъво ариза киритилди
20 Сен
Олий Мажлиснинг Инсон хуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили А.Камилов 2024 йил 20 сентябрь куни Фарғона вилояти 2-сонли рухий касалликлар шифохонасига мониторинг ташрифини амалга оширди.
Сайлаш ҳуқуқига эга маҳбус ва маҳкумларнинг сайловда иштирок этиш тартиби қандай?
20 Сен
Сайловлар – фуқароларнинг давлат бошқарувидаги иштирокини таъминловчи сиёсий ҳуқуқи саналади. Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 5-моддасига асосан, суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлик учун суднинг ҳукмига кўра озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этиш ҳуқуқидан фақат қонунга мувофиқ ҳамда суднинг қарори асосида маҳрум этилиши мумкин. Бошқа ҳар қандай ҳолларда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини тўғридан-тўғри ёки билвосита чеклашга йўл қўйилмайди.