Айдаров Габит Темурович 1976 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1997 йилда Ўзбекистон Республикаси ИИВ академиясини тамомлаган. 1993-2009 Ички ишлар вазирлиги тизимида хизмат қилган. 2010-2013 йилларда “REVERA-K” адвокатлик фирмаси, “YUVENAL VERISTAL ADVOKATLARI” ва “Халқаро-ҳуқуқий ишлар бўйича” адвокатлар ҳайъати адвокати, 2013-2019 йилларда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибиятининг катта референти сифатида ишлаган.
2019 йилдан ҳозирга қадар Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибиятининг Инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича мониторинг ва ҳуқуқий таҳлил сектори мудири сифатида фаолият юритмоқда.
Хайитов Темурбек Рахматалиевич 1987 йилда Андижон вилоятида туғилган. 2009 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. 2010-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органларида хизмат қилган.
2020 йилдан ҳозирга қадар Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Котибиятининг Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларининг олдини олиш сектори мудири сифатида фаолият юритмоқда.
Саъдуллаев Дилмурод Сафохонович 1983 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 2001–2005 йилларда Тошкент давлат юридик институтини Бакалавр, 2008–2010 йилларда Магистратура босқичларини, 2010-2011 йилларда эса Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2005 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Раҳбарият қошидаги аппаратнинг қабулхона котиблигидан бошлаб, 2005–2014 йилларда Раҳбарият қошидаги аппаратнинг қабулхона котиби, Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси бош маслаҳатчиси, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари, Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.
2015–2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси,
2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали раҳбари, агентлик департаменти мудири сифатида ишлаган.
2022 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибиятининг Инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича мониторинг ва ҳуқуқий таҳлил секторининг бош маслаҳатчиси сифатида ишлаб, шу йилнинг апрель ойидан Омбудсман Котибиятининг Мурожаатлар билан ишлаш бўлими бошлиғи лавозимига ўтказилган.
Исламов Жасур Якубович 1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 2008 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган. 2008-2009 йилларда Тошкент автомобиль йўллари институти ректор котиби, 2009-2012 йилларда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибиятининг 1-тоифали иш юритувчи-котиби, 2012-2019 йилларда Омбудсман Котибиятининг катта референти, 2019-2021 йилларда Котибиятининг Мурожатлар билан ишлаш сектори мудири сифатида фаолият юритган.
2021 йилдан ҳозирга қадар Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Котибиятининг Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш сектори мудири лавозимида ишламоқда.
Ҳамдамов Салохиддин Джурабаевич 1962 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган. 1983 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. Иқтисод фанлари номзоди. 1984-1985 йилларда Самарқанд вилояти ижроия қўмитаси қишлоқ хўжалиги бошқармасининг мактабгача тарбия муассасалари, умумий овқатланиш ва спорт бўлимининг спорт бўйича мутахассиси, 1985-1986 йилларда Самарқанд вилояти ижроия қўмитаси қишлоқ хўжалиги бошқармаси бўлимининг катта иқтисодчиси, 1986-1988 йилларда Самарқанд вилояти аграр-саноат қўмитаси бўлим мутахассиси, 1988-1996 йилларда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти агро-саноат комплекси иқтисодиёти ва уни бошқариш кафедраси ассистенти, 1996-1997 йилларда “Оқ шалола” молия-саноат компаниясининг гуруҳ раҳбари, бош менежери, 1997 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтида бўлим бош илмий ходими, 1997-1998 йилларда Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги тармоқлараро баланс бўлими бош мутахассиси, бошлиқ ўринбосари, 1998-2002 йилларда “Ўзбекистоннинг иқтисодий йўналишлари” ТАСИС дастури лойиҳасининг менежери, 2002-2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Котибияти Қўмиталар билан ишлаш бўлимининг катта референти, 2005-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси девонида турли лавозимларда ва 2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси котибияти етакчи маслаҳатчиси сифатида ишлаган.
2021 йилдан ҳозирга қадар Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибиятининг Ҳуқуқий маданиятини ошириш ва жамоатчилик билан ишлаш сектори мудири сифатида фаолият юритмоқда.