2026 йил 27 ферваль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова томонидан навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди. Қабул жараёнида 30 нафардан ортиқ фуқаролар мурожаатларини қолдиришди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Бухоро, Андижон, Сирдарё, Сурхондарё, Навоий, Наманган ва Тошкент вилоятларидаги минтақавий вакиллари томонидан фуқаролар мурожаатлари жойига чиқиб ўрганилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Фарғона вилояти Риштон тумани, Янгийўл маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар томонидан жамоавий мурожаат келиб тушди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га ишлаб чиқаришда жароҳат олган 2 нафар ходимга қонунчиликда белгиланган ҳар ойлик тўловлар амалга оширилмаётгани юзасидан мурожаат келиб тушди.
Ҳозирда маҳкум ва маҳбуслар Омбудсман ва унинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари томонидан амалга оширилган мониторинг ташрифларида ҳамда “Омбудсман қути”лари орқали Омбудсманга тўғридан-тўғри мурожаат қилишмоқда. Қолаверса, уларнинг яқинлари ва адвокатларидан ҳам мурожаатлар келиб тушади.
2025 йилнинг 9 ойлигида Омбудсманга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий давлатлар фуқаролари ва омбудсманлари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, жамоат ташкилотлари ва бошқа юридик шахслардан 15 385 та мурожаат келиб тушган. Шундан 2 097 таси ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларда сақланаётган шахслар, уларнинг яқин қариндошлари ва ҳимоячи (адвокат)ларидан юборилган.
2025 йил 27 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Бухоро вилоятига амалий ташрифи доирасида фуқаролар учун сайёр қабул ўтказди. Қабулда фуқаролар асосан меҳнат ва ижтимоий ҳуқуқларга оид мурожаатларини қолдиришди.
2025 йил 27 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Унда шахсий, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа ҳуқуқларга оид мурожаатлар келиб тушди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фуқаролар мурожаатларини ҳал этиш бўйича амалий ишларини давом эттирмоқда.
Хусусан, Омбудсманнинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили томонидан ўрганилган бир қатор мурожаатларда фуқароларнинг асосли шикоятлари тасдиғини топди
Хабарингиз бор, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари томонидан кўп мурожаатлар келиб тушадиган ҳудудларда сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.