Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
мониторинг
Самарқанддаги ёпиқ муассасалар ўрганилганда қатор камчиликлар аниқланди – Омбудсман
17 Апр
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили томонидан Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Вақтинча сақлаш ҳибсхонаси (ВСҲ) ҳамда Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган Махсус қабулхонаси (Махсус қабулхона), Ургут, Тайлоқ, Пайариқ ва Қўшработ туманлари ИИБ ВСҲлари, шунингдек 7-сонли тергов ҳибсхонаси ҳамда 37 ва 38-сонли Манзил-колониялари, Қўшработ, Булунгур, Пайариқ ва Ургут туманларидаги Мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари (ҳушёрхона), Республика Ихтисослаштирилган Руҳий саломатлик илмий амалий тиббиёт маркази ва Наркология хизмати бўйича Самарқанд вилоят филиалларига мониторинг ташрифлари амалга оширилди.
Қорақалпоғистон Республикасидаги ёпиқ муассасаларга амалга оширилган мониторинг ташрифлари натижасида тегишли идораларга Омбудсман тақдимномалари киритилди
14 Апр
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили томонидан Қўнғирот ва Чимбой туманлари ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхоналари, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВнинг Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхонаси ва Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш маркази, шунингдек 2-сон тергов ҳибсхонаси ва 27-сон Манзил-колонияси, “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар эркаклар интернат уйи (Чимбой т.), Нукус шаҳри ҳамда Чимбой, Қанликўл, Қўнғирот ва Шуманай туманларидаги тиббиёт бирлашмалари таркибидаги Мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш туманлараро пунктлари, Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази ва 1-сон Республика руҳий-асаб касалликлари диспансерига мониторинг ташрифлари амалга оширилди.
11 Апр
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказининг Наманган шаҳар ҳудудий маркази ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Мазкур келишув зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳуқуқий, психологик ва ижтимоий кўмакни янада кучайтиришга қаратилган.
Самарқанддаги манзил-колонияда чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.
10 Апр
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили ташаббуси ҳамда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда 38-сон манзил колониясида сақланаётган шахслар учун тиббий кўрик ташкил этилди.
Хоразмдаги тергов ҳибсхонасида 361 нафар шахс чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди
07 Апр
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили ташаббуси ҳамда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда 11-сонли тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахслар учун тиббий кўрик ташкил этилди.
Навоий вилоятидаги қатор ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди
01 Апр
2026 йилнинг 30 март — 1 апрель кунлари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Девони ходимлари ҳамда Омбудсман ҳузуридаги Қийноқларнинг олдини олиш бўйича миллий превентив механизм доирасида фаолият юритувчи Жамоатчилик гуруҳи аъзолари томонидан Навоий вилоятидаги қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди. Жараёнларда оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам иштирок этди.
Омбудсман Жиззахдаги ёпиқ муассасалардаги шароитларни ўрганди ва аниқланган камчиликлар бўйича чоралар белгиланди
01 Апр
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Жиззах вилоятидаги минтақавий вакили томонидан вилоятнинг Жиззах шаҳри, Дўстлик, Зомин, Пахтакор ва Ғаллаорол туманларидаги вақтинча сақлаш ҳибсхоналари, 29 ва 30-сонли манзил-колониялар, Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳамда Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари, Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган Махсус қабулхона, вилоят руҳий асаб касалликлари диспансери, Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг наркология хизмати бўйича филиали, “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйлари (Жиззах ва Зомин), мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш туманлараро пунктларига (Шароф Рашидов ва Зомин) мониторинг ташрифлари амалга оширилди.
Сирдарё вилоятидаги ёпиқ муассасаларда ўтказилган мониторингларда айрим камчиликлар аниқланди - Омбудсман
24 Мар
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили томонидан Гулистон шаҳар ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонаси (ВСҲ), 8-сон тергов ҳибсхонаси (ТҲ), Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия бўйича Сирдарё вилояти филиали, Сирдарё “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйи ҳамда Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхонага мониторинг ташрифлари амалга оширилди.
Навоий вилоятидаги қатор ёпиқ муассасалардаги шароитлар ўрганилди, мурожаатлар қабул қилинди
19 Мар
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили томонидан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган қатор ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифлари амалга оширилди.
Сирдарёдаги тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахслар тиббий кўрикдан ўтказилди
17 Мар
2026 йил 17 март куни Сирдарё вилоятидаги 8-сонли тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахслар тиббий кўрикдан ўтказилди.
Тошкент вилоятидаги бир қатор ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифлари ўтказилди
12 Мар
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили томонидан Нурафшон шаҳри, Тошкент тумани ва Чирчиқ шаҳри ИИБ Вақтинча сақлаш ҳибсхонаси (ВСҲ), Тошкент, Чирчиқ ва Бўка туманларидаги мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш туманлараро пунктлари (ҳушёрхона), Бўстонлиқ туманидаги 7-сонли жазони ижро этиш колонияси, Чирчиқ шаҳридаги 13-сонли жазони ижро этиш муассасаси, Олмалиқ, Оҳангарон шаҳарлари ҳамда Сергели, Янги Ҳаёт, Оҳангарон, Юқори-Чирчиқ, Зангиота, Бўка туманларидаги 42-, 50-, 49-, 44-, 48-, 47-, 43 ва 46-сон манзил-колониялари ҳамда шартнома объектлари шунингдек, Зангиота туманидаги 24-сон тарбия колонияси, Нурафшон шаҳрида жойлашган муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказига, Маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш учун мўлжалланган Махсус қабулхонага мониторинг ташрифлари амалга оширилди.
Аёллар колониясида маҳкумалар учун байрам тадбири ташкил этилди
05 Мар
2026 йилнинг 5 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ташаббуси билан Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти ҳамда Ўзбекистон Ногиронлар жамияти ҳамкорлигида 8 март — Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан Тошкент вилоятидаги 21-сонли жазони ижро этиш колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкумалар учун байрам тадбири ташкил этилди.