Бундан 35 йил муқаддам қабул қилинган байроғимиз халқимизнинг бой тарихи, бугуни ва буюк келажагига бўлган ишончи, тинчлик, осойишталик ва фаровонликка интилишини ўзида акс эттириб келмоқда. Ундаги ҳар бир ранг ва тимсол халқимизнинг миллий қадриятлари, эзгу мақсадлари, порлоқ келажакка бўлган умид ва ишончининг ифодасидир.
Фахр ва ифтихор рамзи бўлган Мустақил Ўзбекистон байроғи доимо юксакларда ҳилпираб, халқаро майдонларда мамлакатимизнинг шон-шуҳратини янада оширсин!
Барчамизга ушбу қутлуғ сана муборак бўлсин!






