Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Россия Федерациясида юртдошларимиз билан учрашув бўлиб ўтди
Россия Федерациясида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ўринбосари Бекзод Нариманов ҳамда дипломатик ваколатхона вакиллари иштирокида Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида юртдошларимизнинг мурожаатлари тингланиб, долзарб масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Хусусан, меҳнат муносабатлари, иш ҳақи билан боғлиқ муаммолар, моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Жумладан, Хоразм ва Самарқанд вилоятларидан бўлган фуқаролар томонидан Ватанга қайтишга кўмаклашиш ҳамда иш берувчилар томонидан иш ҳақининг тўланмаётгани юзасидан мурожаатлар келиб тушди. Мазкур мурожаатлар қабул қилиниб, уларни ўрганиш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан тегишли чоралар кўриш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, фуқаролар томонидан билдирилган таклиф ва мурожаатлар юзасидан фикр алмашилиб, мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича тегишли тушунтиришлар берилди.

Мазкур учрашув хорижда бўлиб турган юртдошларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг мурожаатларини ўрганиш ҳамда мавжуд муаммоларга ечим топишда муҳим аҳамият касб этади.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати