Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова 1979 йил Қашқадарё вилоятида туғилган. 2000 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган. Юридик фанлар доктори.
2002-2015 йилларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида фаолият юритган. 2015-2020 йилларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Халқаро ишлар ва парламентлааро алоқалар қўмитаси раиси ўринбосари бўлган. 2020-2021 йилларда Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси сифатида ишлаган. 2021 йилдан ҳозирга қадар Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) сифатида фаолият юритмоқда.
1984 йил Жиззах вилояти Бахмал туманида туғилган. 2006 йили Тошкент ислом университетини, 2009 йили Ўзбекистон миллий университетининг Юридик факультетини тамомлаган. Юридик фанлар доктори, доцент.
Б.А.Нариманов меҳнат фаолиятини Жиззах Бахмал касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси сифатида бошлаган. 2021-2022 йиллар Тошкент давлат юридик университети Конституциявий ҳуқуқ кафедраси мудири, 2022 йилдан ушбу университет Таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Б.Нариманов 70 дан ортиқ илмий мақолалар ва 100 дан ортиқ оммабоп мақолалар муаллифи. Оилали, 2 нафар фарзанди бор.
2023 йилнинг 15 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва шу йилнинг 30 сентябрида Олий Мажлис Сенати томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари лавозимига сайланган.
1987 йил 18 сентябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. Меҳнат фаолиятини 2009 йилда Ўзбекистон Фанлар Академияси Полимерлар кимёси ва физикаси институтида тоифасиз мутахаcсис, кичик илмий ходими лавозимида бошлаган. Кейинчалик, 2009-2014 йиллар давомида Омбудсман Котибиятида турли лавозимларда фаолият юритиб келган. 2014 йил апрелдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Котибияти мудири лавозимида ишлаб келмоқда.
Котибияти мудири ўз ваколати доирасида:
Фотима Мадрахимова 1989 йил 1 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган. 2014 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетининг журналистика факультетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини “Mening yurtim” телеканалида бошлаган. 2015-2018 йилларда “Парламент соати” дастури мухбири ва муҳаррири, 2018-2019 йилларда Бош прокуратура ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази сиёсий шарҳловчиси ҳамда 2019-2020 йилларда “Тараққиёт стратегияси” марказининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.