Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га аккредитациядан ўтиш истагида бўлган ОАВни мазкур Қарорда белгиланган тартибдаги тегишли буюртмани ҳамда унга
- оммавий ахборот воситасининг номи ва тури;
- ихтисослашуви;
- тарқалиш ҳудуди;
- электрон почта манзили;
- таҳририятнинг телефонлари ва факслари рақамлари;
- аккредитацияга тақдим этилган мухбирларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми;
- касб вазифаларини бажариш учун мухбирлар ўзи билан бирга олиб юриши зарур бўлган техник жиҳозлар;
- мухбирларнинг хизмат мавқеи, паспорти, дипломи нусхалари, электрон почта манзили, телефон ва факс рақами ҳамда белгиланган шаклдаги тўртта фотосуратни илова қилган ҳолда маълумотни тақдим этилиши сўралади.
Юборилган сўров Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан ташкил этилган Аккредитация комиссиясининг эксперт гуруҳи томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Мухбирни аккредитация қилиш тўғрисидаги буюртманома аккредитация қиладиган орган томонидан тегишли мурожаат олинган кундан бошлаб бир ой мобайнида кўриб чиқилади.
Аккредитация қилинадиган мухбирлар сони таҳририят томонидан аккредитация қилувчи орган билан биргаликда белгиланади.
Ижобий қарор чиқарилган тақдирда аккредитация қилувчи орган қарор қабул қилингандан кейин бир ҳафта муддатда Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситаси мухбирини аккредитация қилиш тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштиради ва беради.