Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
хабар
Омбудсман ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қаратилган янги платформа йўлга қўйилмоқда
13 Ноя
Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва ҳисобдорлигини таъминлашда фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон ва Озарбайжон: Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
11 Ноя
2026 йилнинг 11 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Рашад Мамедов билан учрашди.
Самарқандда
09 Ноя
2026 йил 9 ноябрь куни Самарқанд вилоятида “Тенглик ва ҳурмат” лойиҳаси доирасида хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбир ташкил этилди.
Мамлакатимизнинг бир қатор ҳудудларида “Омбудсман мактаби” доирасида аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказилди
06 Ноя
Жорий йилнинг октябрь ойида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) минтақавий вакиллари томонидан мамлакатимизнинг бир қатор ҳудудларида аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган “Омбудсман мактаби” платформаси доирасида очиқ мулоқотлар давом эттирилди.
Ховосда
06 Ноя
2026 йил 6 ноябрь куни Сирдарё вилоятининг Ховос туманида “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида навбатдаги очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда Ховос туманидаги “Истиқлол”, “Дўстлик”, “Тинчлик”, “Қайирма”, “Қаҳрамон” ва “Мустақиллик” маҳаллаларидан 70 нафар фуқаро қамраб олинди.
“Омбудсман соати” тадбирида 8 мингга яқин ўқувчи  қамраб олинди
05 Ноя
Жорий йилнинг 30 октябрида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили ташаббуси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд шаҳар бўлими ва Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида “Омбудсман соати” платформаси доирасида “Инсон ҳуқуқлари маданияти ва ёшлар ташаббуси” мавзусида онлайн конференция ташкил этилди.
Умумтаълим муассасалари  ўқувчиларининг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги ҳуқуқий хабардорлиги оширилмоқда
29 Окт
Ўқувчиларга ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўргатиш, қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда уларга риоя қилишнинг аҳамияти ҳақида билим бериш ва уларни кундалик ҳаётда қўллай олишга қаратилган тадбирлар давом этмоқда.
Навоий вилоятида одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари муҳокама қилинди
26 Окт
2026 йилнинг 26 октябрь куни Навоий вилоятида Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича ҳудудий комиссиянинг 2026 йилнинг 9 ойи давомидаги фаолияти якунлари ҳамда келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.
ЎЗБЕКИСТОН ВА ТАИЛАНД ОМБУДСМАНЛАРИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ
22 Окт
Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ўтказилаётган халқаро тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда Таиланд Қироллигининг Бош Омбудсмани ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.
Дунёнинг бир қатор мамлакатлари Омбудсманлари Таиландда қийноқларнинг олдини олиш борасида тажриба алмашмоқда
22 Окт
Жорий йилнинг 20–22 октябрь кунлари Таиланднинг Бангкок шаҳрида Осиё-Тинч океани форуми (APF), Қийноқларнинг олдини олиш ассоциацияси (APT) ҳамда ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ODIHR) ҳамкорлигида ташкил этилган “Қийноқлар ва шафқатсиз муомаланинг олдини олиш бўйича минтақавий дастур: гендер ва кесишувчанлик нуқтаи назаридан ёндашув” мавзусидаги халқаро тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) бошчилигидаги делегация иштирок этди.
Ўзбекистон ва Тожикистон Омбудсманлари девонлари ходимлари учун шикоятларни кўриб чиқиш ва ўрганиш бўйича минтақавий тренинг ўтказилди
20 Окт
Жорий йилнинг 19–20 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси, Буюк Британия Ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт вазирлиги ҳамда Испаниянинг Халқаро тараққиёт ва адолат маркази (CDJI) билан ҳамкорликда Ўзбекистон ва Тожикистон Омбудсманлари девонлари ходимлари учун шикоятларни кўриб чиқиш ва ўрганиш бўйича минтақавий тренинг ташкил этилди.
Ёпиқ муассасалар мониторинги ва далилларга асосланган ҳисобот тайёрлаш бўйича тренинг ўтказилди
17 Окт
Жорий йилнинг 15–16 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан Буюк Британия Ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт вазирлиги ҳамда Испаниянинг Халқаро тараққиёт ва адолат маркази (CDJI) билан ҳамкорликда «Озодликдан маҳрум этилган шахслар билан суҳбатлар ўтказиш методикаси, маълумотларни тўплаш ва далилларга асосланган ҳисоботларни тайёрлаш» мавзусида махсус тренинг ташкил этилди.