Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Мурожаатчи уйига яқин ҳудудда бошланган қурилиш ишлари тўхтатилди - Омбудсман
14 Окт
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Андижон вилояти Асака туманида яшовчи фуқаро А.С. хонадони олдидан атига 5 метрлик масофа узоқлигида қурилиш бошланганидан норози бўлиб мурожаат қилди. Мурожаат назоратга олиниб, жойига чиқиб ўрганиш учун Омбудсманнинг Андижондаги минтақавий вакилига йўналтирилди.
Намангандаги вақтинча сақлаш ҳибсхонаси ва тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахслар мурожаатлари ўрганилди
11 Окт
Жорий йилнинг 9 октябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили томонидан вилоятдаги Вақтинча сақлаш ҳибсхонасига (ВСҲ) мониторинг ташрифи амалга оширилди.
Ўқувчиларга ўз ҳуқуқларини талаб қила олишдаги муҳим кўникмалар берилмоқда
11 Окт
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган “Омбудсман соати” лойиҳаси доирасида ўқувчиларнинг инсон ҳуқуқ ва эркинликлари бўйича билимларини оширишга қаратилган дарслар ташкил этилди. Бу лойиҳа ёш авлоднинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Варшава конференциясининг охирги куни гендер тенглик ва камситмаслик масалаларига бағишланди
10 Окт
Польшанинг Варшава шаҳрида бўлиб ўтаётган инсонийлик мезонларига бағишланган конференциянинг охирги сессияси Толерантлик ва камситмаслик деб номланди.
Ўзбекистон Омбудсманининг Польшага расмий ташрифи: ЕХҲТ/ДИИҲБ вакили билан учрашув
10 Окт
Хабарингиз бор, шу кунларда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Польшанинг Варшава шаҳрида бўлиб ўтаётган инсонийлик мезонларига бағишланган конференцияда иштирок этмоқда. ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) ҳамкорлигида ташкил этилган нуфузли тадбирда ЕХҲТнинг инсон хавфсизлиги ўлчови доирасида қабул қилинган барча мажбуриятларнинг бажарилиши ҳолати бўйича мулоқотлар ўтказилмоқда.
Евроосиё Омбудсманлари Альянсининг IX-йиғилиши ўтказилди
09 Окт
Жамиятни рақамлаштириш шароитида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари бўйича илғор тажрибалар алмашинуви. 2024 йилнинг 9 октябрь куни ўтказилган Евроосиё Омбудсманлари Альянсининг IX–йиғилиши ушбу мавзуга бағишланди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари Б.Нариманов онлайн шаклда иштирок этди.
Туғруқ таътилида бўлган аёлларнинг иш жойи сақланиши лозим
09 Окт
Омбудсманга мурожаат: “Туғруқ таътилидан сўнг мени туғруқ таътилига кетган бошқа ходимнинг ўрнига ишга қўйишди. У ишга қайтгандан сўнг эса мени ишдан ноқонуний бўшатиб юборишди. Нима қилай?
Сенат қўмитаси мажлисида Омбудсман фаолиятини тартибга солувчи янги таҳрирдаги қонун муҳокама қилинди
08 Окт
Жорий йилнинг 8 октябрь куни Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги Қонун муҳокама қилинди.
“Омбудсман клуби” аъзолари Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил фаолияти билан танишди
08 Окт
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва Тошкент давлат юридик университети юқори малакали юридик кадрларни тайёрлаш бўйича 2021 йилдан буён ҳамкорликда ишлаб келмоқда. 2023 йилда имзоланган меморандум доирасида мазкур университетда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) қошида “Омбудсман клуби” ҳам ташкил этилган.