Бугунги кунда ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва улар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтиришни анъанавий усуллар билан чекланиб қолмасдан, замонавий воситалар ёрдамида ҳам амалга ошириш зарурати ошиб бормоқда.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га 3 нафар фуқаро меҳнат ҳуқуқларининг такрорий тарзда қўпол равишда бузилаётгани бўйича мурожаат қилишди.
Ўтган ҳафта давомида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Андижон, Самарқанд ҳамда Бухоро вилоятларидаги минтақавий вакиллари томонидан колония ва ҳибсхоналарда сақланаётган шахсларнинг мурожаатлари ўрганилди.
Давлат раҳбарининг 2021 йил 26 июндаги “Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) қийноқларнинг олдини олиш мақсадида Жамоатчилик вакиллари билан биргаликда ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга мониторинг ташрифлари тизимини йўлга қўйиш белгиланган.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан аҳоли ўртасида ҳуқуқий хабардорликни ошириш ва жойлардаги муаммоларни бевосита ўрганиш мақсадида Қашқадарё вилоятининг Косон туманида “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида навбатдаги учрашув ташкил этилди. Ушбу ҳудуд 2024 йилда Омбудсманга келиб тушган мурожаатлар сони бўйича республикада биринчи ўринни эгаллаган.
2025 йилнинг 30 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари Бекзод Нариманов фуқаролар қабулини ўтказди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари томонидан навбатдаги мониторинг ташрифлари Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Сирдарё, Хоразм ва Бухоро вилоятларида жойлашган интернат уйлари ҳамда бир қатор пенитенциар муассасаларида ўтказилди.
Ягона интерактив давлат хизмати портали (my.gov.uz) орқали жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган шахслар ҳақида уларнинг яқин қариндошларига электрон маълумот тақдим этиш хизмати йўлга қўйилди.
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти, Пахтачи туманида яшовчи Н.Э. профилактика инспектори томонидан калтаклангани, 102га мурожаат қилган бўлса-да, ҳолат келиб ўрганилмагани бўйича видеохабар тарқалди.