Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди
2025 йил 30 июнь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматованинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

Қабулда уй-жой, кадастр, ишга тиклаш, суд ва тергов жараёнлари, пенсия, таълим ва меҳнат ҳуқуқларининг таьминланиши, шахсга нисбатан фирибгарлик, банк-кредит, шунингдек ижтимоий ва моддий ёрдам масалалари юзасидан 60га яқин мурожаатлар қабул қилинди.

Мурожаатлар назоратга олиниб, жойига чиқиб ўрганишни талаб этувчи масалалар Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакилларига юборилади.

Эслатиб ўтамиз, фуқаролар ўз муаммолари билан тўғридан-тўғри Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакилларига ҳам мурожаат қилишлари мумкин. Уларнинг манзили, қабул кунлари ва алоқа маълумотлари билан ombudsman.uz расмий сайти орқали танишиш мумкин.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати

Янгиликлар категориялари