Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Наманганда 150 нафардан ортиқ янги касб ўрганган маҳкумга сертификатлар топширилди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари жазони ижро этиш муассасаларига амалга оширадиган мониторинг ташрифлари доирасида маҳкумларга яратилган шароитларни ўрганиш билан бир қаторда, уларнинг озодликка чиққанидан сўнг жамиятга мослашувини енгиллаштиришга қаратилган тадбирларга ҳам алоҳида эътибор қаратишади.

Хусусан, Омбудсманнинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили ташаббуси билан маҳкумларнинг қизиқишлари ўрганилиб, “устоз-шогирд” анъанаси асосида турли тўгараклар ташкил этилмоқда.

Куни кеча, шундай тўгаракларда 6 ой давомида “Миллий либос тайёрлаш”, “Металдан буюмлар ясаш” ва “Ёғочдан халқ ҳунармандчилиги маҳсулотларини тайёрлаш” каби йўналишларда билим олган 150 нафардан ортиқ маҳкумга расмий сертификатлар топширилди.

Шунингдек, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган маҳкумлар билан алоҳида суҳбатлар ўтказилиб, уларга озодликдан кейин фойдаланиш мумкин бўлган имтиёзли кредитлар ва давлат субсидиялари ҳақида тушунтиришлар берилди.

Мониторинг ташрифи доирасида муассасадаги яшаш, овқатланиш, тиббий хизмат кўрсатиш ва меҳнат шароитлари ўрганилиб, “Омбудсман қутиси”да қолдирилган мурожаатлар асосида 9 нафар маҳкум билан якка тартибда суҳбат ўтказилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати