Меҳмонларни Озарбайжон Республикаси Миллий Мажлиси Раиси Соҳиба Гафарова қабул қилди. Учрашув чоғида инсон ҳуқуқларини таъминлашда парламентлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашиш, глобал муаммолар ва сунъий интеллект даврида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби масалалар муҳокама этилди.
Мулоқот давомида иштирок этаётган хорижий давлатлар Омбудсманлари юқоридаги масалалар бўйича ўз фикрларини билдиришди.
Учрашув дўстона ва конструктив руҳда ўтди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати