Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди
02 Ноя
Хабарингиз бор, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га юборилаётган мурожаатлар мунтазам равишда ҳудудлар кесимида таҳлил қилиниб, аҳолини ташвишга солаётган масалалар танлаб олинади. Қорақалпоғистон Республикасидан юборилган мурожаатлар таҳлили, ушбу ҳудуд учун ижтимоий ёрдам олиш ҳамда аҳолига юридик хизмат кўрсатиш масалалари долзарб эканини кўрсатди.
Аҳоли мурожаатлари асосида Хоразмда фуқаролар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
01 Ноя
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича (омбудсман) халқ ва давлат органлари ўртасида самарали мулоқотни йўлга қўйиш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш мақсадида «Омбудсман мактаби» тадбирларини ўтказиб келмоқда.  Ўзаро мулоқот платформасига айланган «Омбудсман мактаби» тадбирлари доирасида фуқаролар қабули ҳам ташкил этилиб, улар мурожаатлари қабул қилинмоқда. Муҳими, аҳолига уни қийнаётган масала тегишли давлат органлари вакилларига ҳам тўғридан тўғри, шу вақтнинг ўзида мурожаат қилиш имконияти яратилмоқда.
Омбудсман тавсиясига кўра, Бухорода маҳкумларни сақлаш шароитлари яхшиланди
01 Ноя
2024 йилнинг 30 октябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили А.Ҳусейнова 17-сон Жазони ижро этиш колониясига мониторинг ташрифини амалга оширди.
Хоразмдаги “Мурувват” уйи ҳамда тергов ҳибсхонасининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди
31 Окт
2024 йилнинг 31 октябрь куни Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили томонидан Хива туманида жойлашган Хива “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйига мониторинг ташрифи амалга оширилди.
Андижондаги тергов ҳибсхонасида сақланаётган маҳбуслар учун сайёр қабул ташкил этилди
31 Окт
2024 йил 30 октябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили 3-сон тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифини амалга оширди.
Сурхондарёдаги тергов ҳибсхонасида сақланаётган маҳкум ва маҳбуслар шароитлари ўрганилди
31 Окт
2024 йилнинг 30 октябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сурхондарё вилоятидаги минтақавий вакили А.Артиқов 9-сон тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифини амалга оширди. Унда жамоатчилик вакили, Нуронийлар жамғармасининг Термиз шаҳар бўлими раиси ҳам иштирок этди.
Намангандаги колонияда сақланаётган маҳкумлар мурожаатлари ўрганилди
30 Окт
2024 йилнинг 30 октябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили Поп туманида жойлашган 6-сон Жазони ижро этиш колониясига навбатдаги мониторинг ташрифини амалга оширди.
Омбудсманнинг фуқаролар қабулида 50га яқин мурожаат назоратга олинди
30 Окт
2024 йилнинг 30 октябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.