Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Республика бўйлаб қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди
14 Фев
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Бухоро ва Хоразм вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги минтақавий вакиллари бир қатор ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифларини амалга оширишди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида Омбудсманнинг 2024 йилдаги фаолияти тўғрисидаги маърузаси кўриб чиқилди
13 Фев
2025 йилнинг 13 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда дастлаб, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман)нинг 2024 йилдаги фаолияти тўғрисидаги маърузаси кўриб чиқилди.
Омбудсманга юборилаётган мурожаатларни жойига чиқиб ўрганиш жараёнларидан фотолавҳа
11 Фев
Шу кунларда Бухоро, Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида фуқароларнинг мулкий ва ижтимоий ҳуқуқларига оид мурожаатлари Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари бошчилигида ишчи гуруҳ тузилган ҳолда ўрганилди.
Омбудсманнинг 2024 йилдаги фаолияти тўғрисидаги маърузаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциялар йиғилишларида кўриб чиқилди
10 Фев
2025 йилнинг 10 февраль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) нинг 2024 йилдаги фаолияти тўғрисидаги маърузаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон Экологик партияси, “Адолат” СДП ҳамда ЎзЛиДеП фракциялари йиғилишларида эшитилди.
Омбудсманнинг 2024-йилдаги фаолияти кўриб чиқилди
07 Фев
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси томонидан Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман)нинг 2024-йилдаги фаолияти тўғрисидаги маърузаси дастлабки тарзда кўриб чиқилди.
Иш стажи архив ҳужжатларида сақланмаган фуқаролар ҳуқуқи қай тартибда таъминланади?
06 Фев
Фуқаро О.П. пенсия ёшига етган, лекин пенсия тайинлаш бўйича ёзган аризасини кўриб чиқиш жараёнида унинг 12 йил давомида хусусий корхонада сувоқчи-бўёқчи бўлиб ишлаган йилларини тасдиқловчи ҳужжатлар архивда сақланмагани сабабли ҳисобга олинмаган.
Сурхондарё, Хоразм ва Бухоро вилоятларидаги ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифлари ўтказилди
05 Фев
Ўтган ҳафта давомида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Сурхондарё, Хоразм ва Бухоро вилоятларидаги минтақавий вакиллари ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган муассасаларга мониторинг ташрифларини амалга оширишди.
Мурожаатчиларнинг 100 млн сўмлик иш ҳақлари ундирилди
03 Фев
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га Сирдарё вилоятида яшовчи фуқароларнинг жамоавий мурожаати келиб тушди. Унда фуқаролар Гулистон шаҳрида жойлашган ишлаб чиқариш корхонаси томонидан 2023 йил октябрь ва ноябрь ойларидаги 15 кунлик ишлаган даврлари учун иш ҳақи берилмаганидан шикоят қилишган.
Омбудсманнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди
30 Янв
Бугун Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматованинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Унда фуқаролар тиббиёт ходимларининг ҳимояси, уй-жой, алимент маблағларини ундириш, маҳкумлар ҳуқуқлари, банк-кредит, ижтимоий, иқтисодий, мурожаат этиш ҳуқуқлари, суд-тергов ҳамда фуқаролар ўртасидаги низоли масалалар бўйича мурожаат қилишди.