Мазкур ташаббус Омбудсманнинг Қашқадарё вилоятидаги минтақавий вакили ҳамда Қашқадарё вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамкорлигида амалга оширилди.
Ташриф доирасида, дастлаб, ҳибсхонада сақланаётган шахслар учун яратилган турмуш шароитлари, овқатланиш, тиббий хизмат кўрсатиш ҳолати, санитария-гигиена талабларига риоя этилиши ва бошқа масалалар ўрганилди.
Шунингдек, малакали мутахассислар — хирург, травматолог, невропатолог, кардиолог, эндокринолог ва гинекологлар иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди. Касаллик аниқланган 3 нафар шахс даволаниш учун тиббий муассасаларга юборилди.
Қарши давлат университети психолог ўқитувчилари томонидан, айниқса, вояга етмаганлар учун ахборот хуружлари, ёт ғоялар ва маънавий таҳдидлардан ҳимоя қилишга қаратилган психологик машғулотлар ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишга ёрдам берадиган мотивацион тренинглар ташкил этилди.
Шунингдек, сақланаётган шахслар билан якка тартибда сайёр қабул ўтказилиб, уларнинг мурожаатлари эшитилди ва ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати