Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман мактаби: аҳоли мурожаатлари таҳлили асосида чекка ҳудудларда ҳуқуқий хабардорликни оширишга қаратилган очиқ мулоқотлар ташкил этилди
Маълумки, “Омбудсман мактаби” лойиҳаси Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ташаббуси билан аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш, фуқаролар мурожаатларида кўтарилаётган долзарб муаммоларни жойларда ўрганиш ва ҳуқуқий тушунтиришлар бериш мақсадида амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг энг муҳим жиҳати шундаки, мавзулар Омбудсманга келиб тушаётган реал мурожаатлар таҳлили асосида танланади.

Лойиҳа доирасидаги навбатдаги тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида ўтказилди. Уларда сенатор ва депутатлар, тегишли соҳалар мутасаддилари, фуқаролик жамияти институти вакиллари вакиллари ҳамда аҳоли қамраб олинди.

Омбудсманга келиб тушаётган мурожаатларда ўзбошимчалик билан қурилган иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш, давлат кадастрлари билан боғлиқ тартиб-таомиллар масалалари долзарблиги инобатга олиниб, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳринингТаслақ”, “Ата макан”, “Ҳаво йўли”, “Жолшылар”, “Ғарезсизлик”, “Дўстлик гўзари”, “Ботаника боғи” ва “Халқлар дўстлиги” маҳаллалари ҳамда Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги “Қуввача”, “Янги бозор” ва “Арна” маҳаллаларида “Омбудсман мактаби” тадбирлари ташкил этилди. Уларда фуқароларнинг бошқа мавзулар бўйича саволларига ҳам жавоб берилди.

Навоий вилояти Навбаҳор туманидаги “Янги ҳаёт”, “Кескантерак”, “Гулистон” ва “Қоражон” маҳаллаларида ўтказилган учрашувларда аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ижтимоий муҳофаза тизимидаги янгиликлар фуқароларга етказилди. Омбудсман тўғрисидаги янги Қонун ва минтақавий вакиллар ваколатлари ҳақида тушунтиришлар берилди. Сайёр қабулда аҳоли мурожаатлари эшитилди.

Шунингдек, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларидаги университетларда ҳам ёшлар билан мулоқот ташкил этилди. Тадбирлар Самарқанд шаҳридаги Ўзбекистон–Финляндия педагогика институти ва Қарши шаҳридаги Техника университетида ўтказилди.

Талабаларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб, давлат хизматларига ишга кириш тартиби, таълим тизимидаги ислоҳотлари, соғлом турмуш тарзи, медиамаданият, ахборот таҳлили, интернет таҳдидларидан ҳимоя каби мавзулар муҳокама қилинди.

Ушбу тадбирларда ёшларга яна бир бор уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат сиёсати, мавжуд имтиёз ва имкониятлар ҳақида сўз юритилди. Эътиборли жиҳати — тадбирдан сўнг талабалар аввал билмаган ҳуқуқий имтиёзлар ва механизмлар ҳақида маълумотга эга бўлишди.

“Омбудсман мактаби” лойиҳаси аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш, мурожаатларда кўтарилаётган муаммоларни жойларда ўрганиш ва ҳал этиш, тегишли давлат идоралари билан ҳамкорликда амалий ечимларга эришишга қаратилган муҳим ташаббус сифатида изчил давом эттирилмоқда.

“Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида Омбудсман минтақавий вакилларининг сайёр қабуллари ҳам ташкил этилиб, ортиқ фуқаролар мурожаатлари қабул қилинди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати