Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
11-сон Тергов ҳибсхонасида ўтказилган тиббий кўрикда 150 нафар шахсга тиббий муолажалар буюрилди
2025 йил 13 июнь куни Урганч шаҳрида жойлашган 11-сон тергов ҳибсхонасида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Ombudsman)ning Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили ташаббуси билан, Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида тиббий кўрик ташкил этилди. Унда 150 нафарга яқин маҳбус қамраб олинди. 

Тиббий кўрикка хирург, невропатолог, LOR, эндокринолог, кардиолог, гинеколог, дерматовенеролог, окулистлар жалб қилинди. Шунингдек, 38 нафар — UTT, 32 нафар — лаборатория, 29 нафар — ЭКГ текширувидан ўтди.Тиббий кўрик якунларига кўра, 150 нафар шахсда турли касалликлар аниқланиб, уларга тиббий тавсиялар берилди ва муолажалар буюрилди.

Стационар даволанишни талаб этувчи ҳолатлар қайд этилмади.

Шу куни Омбудсман минтақавий вакилининг сайёр қабули ҳам ташкил этилиб, маҳбуслар мурожаатлари ўрганилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати