Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (oмбудсман)нинг Тошкент шаҳридаги минтақавий вакили томонидан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган қатор ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифлари амалга оширилди.
2026 йил 27 ферваль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова томонидан навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди. Қабул жараёнида 30 нафардан ортиқ фуқаролар мурожаатларини қолдиришди.
Жорий йилнинг 25 февраль куни Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси, Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси ҳамда Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси мажлисида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2025 йилдаги фаолияти тўғрисидаги маърузаси кўриб чиқилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш мақсадида “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида қатор тадбирлар ташкил этилмоқда. Аҳамиятли томони, лойиҳа доирасида сайёр қабуллар ҳам ўтказилиб, фуқаролар мурожаатларини тегишли идоралар иштирокида ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)ни сайлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқдилар.
2026 йил 23 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Девон биносига Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг “Инсон ҳуқуқларига оид ҳалқаро ҳуқуқ” магистратураси тингловчилари ташриф буюришди.
2026 йил 23 февраль куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида “Ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда Омбудсман ва давлат ташкилотларининг ҳамкорлиги” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда Конрад Аденауэр жамғармаси ҳамкорлигида ташкил этилди.