Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Халқаро конференция иштирокчилари Олий Мажлис Сенатига ташриф буюришди
“Рақамли трансформация шароитида инсон ҳуқуқлари: замонавий ёндашувлар” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрган хорижий давлатлар Омбудсманлари, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари Олий Мажлис Сенатида бўлиб, Сенат Раиси Танзила Нарбаева билан учрашдилар.

Мулоқотда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя қилиш, парламентлар, Омбудсманлар ва миллий инсон ҳуқуқлари институтлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

Хорижий меҳмонлар Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш, жумладан, аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, гендер тенгликни таъминлаш ҳамда инсон ҳуқуқларини кафолатлаш механизмларини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни эътироф этдилар.

Учрашувда инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида халқаро тажрибани ўрганиш, профессионал мулоқотни давом эттириш ва долзарб масалаларга биргаликда ечим топиш муҳимлиги таъкидланди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати