Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Халқаро конференция иштирокчилари Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ташриф буюришди
“Рақамли трансформация шароитида инсон ҳуқуқлари: замонавий ёндашувлар” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрган хорижий давлатлар Омбудсманлари, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб, Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов бошчилигида фракция раҳбарлари ва қўмита раислари билан учрашишди.

Мулоқотда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини қонунчилик даражасида кафолатлаш, парламент ва Омбудсман ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, қонун ижодкорлиги жараёнида инсон ҳуқуқлари стандартларини ҳисобга олиш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

Хорижий меҳмонларга сўнгги йилларда Ўзбекистонда инсон қадрини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунчилик ислоҳотлари, шунингдек, инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг парламент механизмларини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Учрашувда парламентлар, Омбудсманлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар ўртасидаги профессионал мулоқотни давом эттириш, илғор тажрибаларни ўзаро ўрганиш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунчилик механизмларини янада такомиллаштириш муҳимлиги қайд этилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати