Хусусан, сақлаш камералари деворлари нурагани, ҳожатхона ва маҳкумларнинг қисқа муддатли учрашув хонаси таъмирталаб экани ҳамда интизомий бўлинмадаги видеокузатув камераларида сана ва вақт нотўғри кўрсатилаётгани қайд этилган.
Ушбу камчиликларни бартараф этиш юзасидан Омбудсман томонидан Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментига тақдимнома киритилди.
Тақдимнома натижасида интизомий бўлинмага ўрнатилган 32 та видеокузатув камерасининг сана ва вақт параметрлари қайта созланди. Интизомий бўлинма ҳамда қисқа муддатли учрашув хонасини жорий таъмирлаш учун 260 миллион сўм маблағ ажратилиши белгиланди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






