Дастлаб мазкур ҳудуддан Омбудсманга келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилиниб, аҳоли учун долзарб бўлган масалалар танлаб олинди ҳамда очиқ мулоқотга тегишли давлат ташкилотлари ва идоралари вакиллари жалб этилди.
Тадбирда “Мирзадала”, “Ғалаба”, “Тошкент”, “Ержар”, “Янгидала”, “Мустақиллик” ва “Пахтазор” маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси иштирок этди.
Очиқ мулоқотда аҳолини қийнаётган масалаларга ечим топиш билан бирга, ҳудуд учун долзарб бўлган йўналишларга ҳам эътибор қаратилди. Хусусан, меҳнат муносабатлари, ерга оид мулкий ва ҳуқуқий муносабатлар, маҳаллаларда аҳоли билан ишлаш ҳамда бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида фуқаролар ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича бевосита мутасаддиларга саволлар бериб, ҳуқуқий тушунтиришлар олишди. Кўтарилган масалаларни ваколатли идоралар билан ҳамкорликда ўрганиш ва ҳал этиш бўйича тегишли чоралар белгиланди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






