Шу асосда Омбудсманнинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили Ромитан туманининг аҳоли сони энг кўп маҳаллаларидан бири бўлган "Қумработ" ҳамда Вобкент туманидаги "Чармгарон" маҳаллаларида фуқаролар қабулини ўтказди.
Ромитандаги қабулда фуқаролар асосан васийлик, уй-жой ва бошқа ҳуқуқий масалалар юзасидан мурожаат қилишди. Вобкентда эса ижтимоий ёрдам ва бошқа ҳуқуқий масалалар кўтарилди.
Мурожаатларни жойида ҳал этиш мақсадида қабулларда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Адлия органлари, профилактика инспектори, маҳаллий ҳокимлик ва бошқа масъул ташкилотлар вакиллари ҳам иштирок этиб, мурожаатларни ҳал этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Фуқаролар мурожаатларини жойида ўрганиш ва масъул ташкилотлар иштирокида ҳал этиш амалиёти ҳудудларда изчил давом эттирилмоқда.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






