Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Халқаро конференция доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилди
“Рақамли трансформация шароитида инсон ҳуқуқлари: замонавий ёндашувлар” мавзусидаги халқаро конференция доирасида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова қатор икки томонлама учрашувлар ўтказди.

Хусусан, БМТнинг демократик ва адолатли халқаро тартиботни рағбатлантириш масалалари бўйича мустақил эксперти, Фракиядаги Демокрит университетининг оммавий ҳуқуқ профессори, Грециянинг собиқ ташқи ишлар вазири Георгиос Катругалос билан учрашувда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг халқаро механизмлари, миллий институтлар ўртасидаги профессионал мулоқот ва ўзаро тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

Покистон Ислом Республикаси Панжоб омбудсмани, Халқаро Омбудсман институтининг Биринчи вице-президенти ва Осиё минтақавий директори Айеша Ҳамид билан мулоқотда омбудсман институтлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш амалиёти ҳамда Халқаро Омбудсман институти доирасидаги алоқаларни ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилди.

Ҳиндистон Миллий инсон ҳуқуқлари комиссияси Раиси, Ҳиндистон Олий судининг собиқ судьяси Шри Жастис В. Рамасубраманиан билан учрашувда миллий инсон ҳуқуқлари институтларининг инсон ҳуқуқларини таъминлашдаги ўрни, уларнинг институционал салоҳияти ва ўзаро ҳамкорлик истиқболлари хусусида фикр алмашилди.

Учрашувлар давомида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги илғор тажрибаларни ўзаро ўрганиш, профессионал алоқаларни мустаҳкамлаш ва келгусида қўшма ташаббусларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати