Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Сурхондарёнинг чекка ҳудудида сайёр қабул ўтказилди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сурхондарё вилоятидаги минтақавий вакили томонидан Сариосиё туманидаги Маданкон маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.

Термиз шаҳридан қарийб 190 км узоқликда жойлашган ушбу ҳудудда ташкил этилган қабулда 10 нафарга яқин фуқароларнинг мурожаати тингланди. Уларда таълим кредити олиш, уй-жойни таъмирлаш учун мақсадли кредит ажратилиши, ижро ҳужжатлари бўйича республикадан чиқишга қўйилган вақтинчалик чеклов, бандлик ва ижтимоий масалалар кўтарилди.

Мурожаатларда кўтарилган масалалар маҳалла ёшлар етакчиси, ҳоким ёрдамчиси, Сариосиё туман Мажбурий ижро бюроси бўлими ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари билан биргаликда жойида ўрганилди. Айрим мурожаатлар бўйича фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, амалий ҳал этиш имкони мавжуд масалалар юзасидан эса тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар Омбудсманнинг Сурхондарё вилоятидаги минтақавий вакили томонидан назоратга олинди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати