Мурожаатчининг таъкидлашича, муассаса томонидан тақдим этилган жавоб хатида ўрганиш ўтказилгани қайд этилган бўлса-да, жараён унинг иштирокисиз амалга оширилган. Шунингдек, жавобга аввалги мурожаатлар доирасида олинган фотосуратлар илова қилинган. Фуқаро ушбу ҳолатларнинг холисона ўрганилишини сўраган.
Мазкур мурожаат Омбудсманнинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили томонидан назоратга олиниб, Самарқанд вилояти «Тоза ҳудуд» давлат муассасасига расмий сўров юборилди. Унда мурожаатни кўриб чиқиш жараёни, масъул ходимларнинг хатти-ҳаракатлари ва амалга оширилган ишлар юзасидан асослантирилган маълумот ҳамда тегишли ҳужжатлар талаб қилинди.
Тақдим этилган ҳужжатлар асосида мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида масъул ходимлар томонидан масъулиятсизликка йўл қўйилгани юзасидан чоралар кўрилгани маълум бўлди.
Хусусан, «Тоза ҳудуд» давлат муассасасининг Булунғур тумани филиали бошлиғига «ҳайфсан» интизомий жазоси қўлланилди, юридик шартномалар бўйича етакчи мутахассисга эса огоҳлантириш берилди.
Қайд этиш лозимки, фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш фақат жавоб хати юбориш билан чекланмаслиги, ҳар бир мурожаатда кўтарилган масалалар тўлиқ, холисона ва қонунчиликда белгиланган тартибда ўрганилиши лозим.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






