Учрашувда Омбудсманнинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари иштирок этди.
Учрашувдан кўзланган асосий мақсад марказда фарзандлари билан бирга вақтинча истиқомат қилаётган аёлларнинг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш, руҳий ҳолатини барқарорлаштириш ҳамда ижтимоий мослашувига кўмаклашишдан иборат бўлди.
Очиқ мулоқот давомида аёлларга тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, мавжуд ижтимоий ёрдам ва имтиёзлардан фойдаланиш тартиби юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Шунингдек, зўравонлик ҳолатларининг келиб чиқиш сабаблари ва уларнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди. Бунда нафақат жабрланганларни қўллаб-қувватлаш, балки зўравонлик содир этган шахслар билан ҳам манзилли профилактик ишларни олиб бориш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир доирасида марказда вақтинча истиқомат қилаётган аёллар учун сайёр қабул ҳам ўтказилди. Унда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган 9 нафар аёлнинг мурожаатлари тингланиб, уларнинг муаммолари ўрганилди.
Хусусан, фуқаро С.М.га шахс гувоҳномасини расмийлаштиришда амалий ёрдам кўрсатилди.
Ўрганишлар натижасида жами 9 та мурожаат келиб тушди, шундан 2 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди, 5 та мурожаат тегишлилиги бўйича масъул ташкилотларга юборилди, 2 та мурожаат эса Омбудсманнинг минтақавий вакили томонидан иш юритувига қабул қилинди.
Бундай учрашув ва сайёр қабуллар ҳотин-қизларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда мавжуд муаммоларига ўз вақтида ечим топишга хизмат қилади.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






