Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги Фармони билан тасдиқланган “«Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш» йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича давлат дастури”да Омбудсман ва унинг минтақавий вакиллари фаолияти юзасидан ҳар чоракда жамоатчиликни хабардор қилиш амалиёти назарда тутилган.