Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Бухоро минтақавий вакили фуқаролар учун сайёр қабул ўтказди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили томонидан Бухоро шаҳридаги “Жалол Икромий” маҳалласида фуқаролар мурожаатларини ўрганиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда бандликни таъминлаш, соғлиқни сақлаш, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

Мурожаатлар мазмунидан келиб чиқиб, айрим ҳолатлар тегишли ташкилотлар иштирокида жойида ўрганилди. Масъул идоралар билан биргаликда кўтарилган масалаларни ҳал этишнинг ҳуқуқий ва амалий механизмлари муҳокама қилиниб, зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Бундай сайёр қабуллар аҳоли мурожаатларини жойида ўрганиш, уларга тезкор муносабат билдириш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашга хизмат қилади.

 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати