Қирғиз Республикаси парламенти раҳбарияти билан мулоқотда инсон ҳуқуқларини таъминлашда парламент ва омбудсман институтлари ўртасидаги ҳамкорликнинг аҳамияти, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг миллий механизмларини такомиллаштириш ҳамда ШҲТ доирасида йўлга қўйилган янги мулоқот платформасининг истиқболлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, хизмат сафари давомида Россия Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Яна Лантратова билан икки томонлама учрашув ўтказилди. Унда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш, инсон ҳуқуқлари соҳасида ахборот алмашинувини кенгайтириш, халқаро майдонлардаги ҳамкорликни давом эттириш ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар ўртасидаги мулоқотни янада мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.
Учрашувларда 2025 йилда Ўзбекистон ва Россия Омбудсманлари ўртасида имзоланган йўл ҳаритасида белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш механизмлари ҳам муҳокама қилинди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






