Мулоқотда БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда амалга оширилаётган «Ўзбекистонда қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни мустаҳкамлаш» лойиҳасининг 2026 йилга мўлжалланган иш режаси муҳокама қилинди.
Хусусан, аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш, лойиҳа доирасида ходимлар малакасини оширишга қаратилган тренинг ва семинарлар ҳамда ҳамкорликдаги халқаро тадбирлар билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Учрашувда Ўзбекистонда қонун устуворлигини таъминлаш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ҳамкорликни изчил давом эттиришга тайёрлик билдирилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






