Учрашувда Миллий инсон ҳуқуқлари институтларининг глобал альянси (GANHRI) томонидан Омбудсман институтини “А”мақомини олиш жараёнлари муҳокама қилинди.
Қайд этилганидек, GANHRI миллий инсон ҳуқуқлари институтларини бирлаштирувчи ҳамда уларнинг фаолиятини БМТ томонидан қабул қилинган Париж принциплари асосида баҳоловчи халқаро ташкилот ҳисобланади.
Таъкидланганидек, 2020 йилда Глобал альянс томонидан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолияти Париж принципларига мувофиқлиги юзасидан баҳоланиб, институтга “В” мақоми берилган. 2024 йилда эса “Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири қабул қилиниб, Омбудсман институтининг ҳуқуқий асослари ва ваколатлари янада мустаҳкамланди. 2022 йилдан унинг худудлардаги минтақавий вакиллар фаолияти йўлга қўйилди ҳамда мурожаатлар билан ишлаш тизими рақамлаштирилди.
Мулоқот давомида мазкур ўзгаришларни инобатга олган ҳолда Омбудсман институтининг халқаро стандартларга мувофиқлигини янада кучайтириш, шунингдек, “А” мақомини олиш жараёни доирасида амалга оширилаётган ташкилий ва институционал чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






