Мазкур нуфузли халқаро тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари Б.Наримонов ҳам иштирок этди.
Саммитнинг очилиш маросимида Озарбайжон Республикаси Президентининг иштирокчиларга йўллаган мурожаати ўқиб эшиттирилди.
Мулоқотларда рақамли маконда ҳуқуқларни ҳимоя қилиш, шахсий маълумотлар дахлсизлигини таъминлаш, дезинформацияга қарши курашиш, сунъий интеллектнинг меҳнат бозорига таъсири, рақамли саводхонликни ошириш ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг замонавий механизмлари муҳокама қилинди.
Саммит доирасида турли мамлакатлар омбудсманлари, миллий инсон ҳуқуқлари институтлари ва халқаро ташкилотлар вакиллари ўртасида тажриба алмашинуви ҳамда ҳамкорлик истиқболлари юзасидан мулоқотлар ўтказилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






