Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг минтақавий вакиллари фаолияти жамоатчиликка етказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги Фармони билан тасдиқланган “«Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш» йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича давлат дастури”да Омбудсман ва унинг минтақавий вакиллари фаолияти юзасидан ҳар чоракда жамоатчиликни хабардор қилиш амалиёти назарда тутилган.

Шу асосда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги минтақавий вакиллари томонидан ҳудудларда амалга оширилган ишлар жамоатчиликка етказилди.

Ҳудудий телеканаллар орқали эфирга узатилган чиқишларда фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, уларда кўтарилган масалаларни ўрганиш, бузилган ҳуқуқларни тиклаш бўйича кўрилган чоралар, ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган муассасаларга амалга оширилган мониторинг ташрифлари, ўрганишлар давомида аниқланган ҳолатлар ҳамда масъул ташкилотларга киритилган таъсир чоралари ҳақида маълумот берилди.

Шу билан бирга, ўрганишлар давомида аниқланган ҳолатлар ҳамда масъул ташкилотларга киритилган Омбудсман таъсир чоралари юзасидан ҳам маълумот берилди.

 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати