Мулоқот давомида Омбудсман институти ва ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ўртасида 2025–2026 йилларда мамлакатимизда ЕХҲТ лойиҳаларини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” ижросини таъминлаш, унда белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш ҳамда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, томонлар Йўл харитаси доирасида белгиланган тадбирларни самарали ташкил этиш, халқаро стандартлар ва илғор тажрибалар асосида амалий ҳамкорликни кучайтириш муҳимлигини таъкидлади.
Учрашув якунида ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича ишларни изчил давом эттиришга келишиб олинди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






