Навбатдаги очиқ мулоқотлар Хоразм, Фарғона, Бухоро, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида ўтказилди. Дастлаб, мурожаатлар таҳлил қилиниб, ҳар бир ҳудуд учун долзарб масалалар аниқланди ва тегишли масъул идора вакиллари жалб этилди.
Тадбирлар давомида 800 нафарга яқин фуқаролар қамраб олинди. Жумладан, Бухоро вилояти Ромитан туманидаги “Муғонча”, Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги “Бурқут”, “Мирзо Салимий”, “Истиқлол”, “Янгиобод”, “Тошкўприк” ва “Тадбиркор”, Жомбой туманидаги “Мустақиллик”, “Бешбола”, “Деҳқонобод”, “Нурафшон”, “Навоий” ва “Шарқ юлдузи”, Фарғона вилояти Oʻzbekiston туманидаги "Қудаш", "Конизар", "Шўрсув", "Нурсух", "Ўқчи" ва "Охунбобоев", Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги "Шодлик", "Марифат", "Эски шаҳар", "Тупроқ қўрғон", "Гулираьно", "Боғзор", "Тинчлик", "Алпомиш", "Мажнунтол" ва "Гулистон" маҳаллаларида яшовчи фуқаролар иштирок этди.
Учрашувлар давомида иштирокчиларга киберхавфсизлик, молиявий фирибгарликларнинг олдини олиш, меҳнат соҳасидаги ҳуқуқ ва кафолатлар, шунингдек меҳнат миграцияси билан боғлиқ қонунчилик тартиблари, ижтимоий ҳимоя юзасидан тушунтиришлар берилди.
Очиқ мулоқотлардан сўнг, Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакилларининг сайёр қабуллари ҳам ўтказилиб, фуқаролар мурожаатлари қабул қилинди.
Шунингдек, Самарқанд Самарқанд давлат чет тиллар институти ҳамда Хоразм вилояти Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази наркология хизмати филиалида ҳам “Омбудсман мактаби” тадбирлари ўтказилди.
Тадбир савол-жавоб ва эркин мулоқот шаклида ўтди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар берилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати.






