Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман ва Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
2026 йилнинг 3 июль куни Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси томонидан “Бирлашиш нуқтаси” ОАВ ҳафталиги доирасида “Сўз эркинлиги ва ишончли медиа” халқаро конференцияси ўтказилди.

Давлат органлари, парламент, халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус, медиа соҳаси ва фуқаролик жамияти вакилларини бир майдонда жамлаган мазкур конференция мамлакатда ишончли ахборот муҳитини шакллантириш, миллий медиани ривожлантириш ҳамда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилиш учун муҳим мулоқот майдони бўлди.

Форум доирасида соҳадаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва қўшма ташаббусларни амалга оширишга қаратилган қатор англашув меморандумлари имзоланди. Жумладан, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳамда Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Меморандумга мувофиқ, томонлар инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш, жамоатчиликка ишончли ва холис ахборот етказиш ҳамда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги долзарб масалаларни оммавий ахборот воситалари орқали ёритиш борасида ҳамкорлик қилади.

Шунингдек, томонлар ахборот соҳаси, медиа фаолияти, рақамли технологиялар ҳамда инсон ҳуқуқларига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, таҳлилий материаллар, эксперт шарҳлари ва ҳуқуқий тушунтиришлар тайёрлашда ҳам ҳамкорлик қилади.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати