Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Олий суд Пленуми мажлисида муҳим қарор лойиҳалари кўриб чиқилди
2026 йилнинг 3 июль куни Олий суд Пленумининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мазкур мажлисда Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани), Олий суд ва қуйи судларнинг судьялари, Бош прокурор, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Судьялар ассоциацияси ва Адвокатлар палатаси раислари, манфаатдор вазирлик ва идоралар вакиллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъул ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам иштирок этди.

Мажлисда Олий суд Пленумининг “Судлар томонидан фуқарони муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш билан боғлиқ ишларни кўриб чиқиш амалиёти тўғрисида", "Фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судлар томонидан даъвони таъминлаш (дастлабки ҳимоя) чораларини кўришнинг айрим масалалари тўғрисида", “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорлари лойиҳалари кўриб чиқилди.

Омбудсман Ф.Эшматова “Судлар томонидан фуқарони муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш билан боғлиқ ишларни кўриб чиқиш амалиёти тўғрисида"ги қарор лойиҳаси бўйича сўзга чиқди.

Ўз нутқида Омбудсман мамлакатда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг марказида инсон қадри, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш устувор вазифа эканини таъкидлади. Шу нуқтаи назардан, фуқарони муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш билан боғлиқ ишларни кўриб чиқишда ягона суд амалиётини шакллантириш, қонун нормаларини аниқ ва бир хилда қўллаш муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилди. Мазкур қарор лойиҳаси суд қарорларининг қонуний, асосли ва адолатли бўлишини таъминлаш, шу орқали инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга хизмат қилиши билдирилди.

Омбудсман Олий суд Пленуми қарорлари лойиҳалари юзасидан доимий равишда ўз таклифларини киритиб боради. Мазкур қарор лойиҳаси бўйича ҳам инсон ҳуқуқлари ва фуқароларнинг қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган таклифлар берилган.

Қайд этиш лозимки, мазкур Пленум мажлиси биринчи маротаба Олий суднинг Интерактив хизматлари портали орқали жонли эфирга узатилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати