Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти, Пахтачи туманида яшовчи Н.Э. профилактика инспектори томонидан калтаклангани, 102га мурожаат қилган бўлса-да, ҳолат келиб ўрганилмагани бўйича видеохабар тарқалди.
Хабарингиз бор, Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган "Омбудсман соати" лойиҳаси доирасидаги дарслар Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда. Бу лойиҳа ёш авлоднинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
2025 йилнинг 1-чорагида Омбудсманга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий давлатлар фуқаролари ва омбудсманлари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, жамоат ташкилотлари ва бошқа юридик шахслардан 6042 та мурожаат келиб тушган. Шундан 742 таси ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларда сақланаётган шахслар, уларнинг яқин қариндошлари ва ҳимоячи (адвокат)ларидан юборилган.
Сўнгги йилларда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, давлат томонидан фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатиш кўлами ва турларини кенгайтириш, айниқса ёшларни ҳаётда ўз ўрнини топиши, умуман ҳеч кимни муаммоси билан ёлғиз қолдирмаслик бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Маълумки, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан мамлакатимизнинг чекка ҳудудларидаги маҳаллаларда, олий ўқув юртларида “Омбудсман мактаби” лойиҳалари изчил амалга ошириб келинмоқда.
Жазони ижро этиш муассасаларида “Омбудсман қути”лари ўрнатилган. Маҳкум ва маҳбуслар ўз шикоят ва мурожаатларини Омбудсманга юбориш учун айнан шу қутиларга жойлаши лозим.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Жиззах вилоятида имтиёзли пенсияга чиқишда муаммога дуч келган икки фуқаро мурожаат қилди. Ҳар иккала мурожаатчи ҳам ишлаган даврида зарарли меҳнат шароитида фаолият кўрсатган ва шу асосда пенсияга чиқиш ҳуқуқини талаб қилган.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га мурожаат қилган Фарғона вилоятилик фуқаро ўзининг собиқ турмуш ўртоғи томонидан узоқ йиллар давомида алимент тўламасдан келинаётганини билдирган. Алимент тўловчига нисбатан икки маротаба маъмурий ва бир маротаба жиноий жавобгарлик чоралари қўлланилган бўлса-да, алимент мажбуриятлари бажарилмаган.
2025 йил 19 май куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматованинг талабалар билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда Қонунчилик палатаси депутати ҳамда Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги вакили ҳам иштирок этди.