Қабул давомида 20 нафарга яқин фуқаролар мурожаатлари тингланди.
Ушбу мурожаатларнинг айримларига жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, қолган барча мурожаатлар назоратга олиниб, ўрганиш ишлари бошлаб юборилди.
Эслатиб ўтамиз, фуқаролар тўғридан-тўғри Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакилларига ҳам мурожаат қилишлари мумкин. Уларнинг исм-шарифлари, вазифалари, қабул кунлари, манзили ва телефон рақамлари ҳақида ombudsman.uz сайти орқали маълумотга эга бўлишингиз мумкин.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати