Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Янгиликлар
“Омбудсман соати”: инсон ҳуқуқлари бўйича интерактив дарслар ўтказилмоқда
15 Апр
Ўқувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасидаги билимларини кенгайтиришга қаратилган “Омбудсман соати” машғулотлари республика бўйича кўплаб мактабларда ўтказилди. Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Қашқадарё, Бухоро, Тошкент, Наманган, Сурхондарё, Хоразм, Навоий вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида ўтказилган навбатдаги дарсларда 1000 нафардан ортиқ ўқувчилар қамраб олинди.
Ижтимоий тармоқларда аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш механизмлари
11 Авг
2025 йил 11 август куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда Финляндиянинг Ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигида “Ижтимоий тармоқларда аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш механизмлари” мавзусида икки кунлик семинар бошланди.
Омбудсманнинг бир куни
13 Июн
Инсон ҳуқуқлари ҳимояси қандай амалга оширилади?
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг 2025 йилнинг 1-чорагида амалга оширган ишлари ва фаолият натижаларига бағишланган БРИФИНГ
26 Май
2025 йилнинг 1-чорагида Омбудсманга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий давлатлар фуқаролари ва омбудсманлари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, жамоат ташкилотлари ва бошқа юридик шахслардан 6042 та мурожаат келиб тушган. Шундан 742 таси ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларда сақланаётган шахслар, уларнинг яқин қариндошлари ва ҳимоячи (адвокат)ларидан юборилган.
Омбудсман фаолиятига оид 10 та факт
21 Янв
Инсонларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича Омбудсман қандай таъсир чораларини қўллаши мумкинлиги ҳақида биласизми? Сизни янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги қонундаги энг муҳим 10 та факт билан таништирамиз.
15 Ноя
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги қонун 2024 йилнинг 15 ноябрь куни Президент томонидан имзоланди.
Омбудсман тавсиясига кўра, 23-сон маҳкумлар учун ихтисослашган касалхона негизида аёллар бўлинмаси иш бошлади
23 Июл
2024 йилнинг 23 июль куни 23-сон маҳкумлар учун ихтисослашган касалхона негизида 50 ўринли аёллар бўлинмасининг очилиш тадбири бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари, Котибият ходимлари ҳам иштирок этиб, беморларга яратилган шароитлар билан танишишди.
Омбудсман фаолияти ҳақида нималарни билишингиз керак?
10 Июл
Омбудсман сўзи - бугун ривожланган ва ривожланаётган давлатларда «инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи» сифатида тушунилади. Яъни қонун ҳужжатларининг ижроси бўйича давлат органлари устидан назорат олиб боради.