Жумладан, Андижон шаҳрида жойлашган 3-сон тергов ҳибсхонаси, Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги 37-сон Манзил-колонияси ҳамда Бухоро вилоятидаги 17-сон Жазони ижро этиш колониясига мониторинг ташрифлари амалга оширилди. Уларда жами 40 нафар маҳкум ва маҳбуслар мурожаати бўйича якка тартибда суҳбатлар ўтказилди.
Ёпиқ муассасаларда сақланаётган шахслардан келиб тушган мурожаатларда чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилишида, касб-ҳунар ўрганиш, меҳнатга жалб этиш, ижтимоий ёрдам олишда, суд жараёнларига оид, жазо турини енгиллаштириш, яқин қариндошлар билан қўшимча учрашув ташкил этишда амалий ёрдам сўрашган. Мурожаатлар жойида назоратга олиниб ўрганилди.
Шунингдек, ташриф давомида Омбудсман ишонч телефони орқали маҳкум Н.С. томонидан Самарқанддаги колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкумаларга нисбатан қўпол муносабат ва муомалада бўлинаётгани бўйича қолдирилган мурожаат бўйича ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш давомида 20 нафарга яқин маҳкумалар билан якка тартибда суҳбат ўтказилганда, мурожаатда келтирилган важлар ўз тасдиғини топмади.
Бундан ташқари, мониторингда мазкур муассасаларда сақланаётган шахсларнинг яшаш, овқатланиш, меҳнат қилиш ва тиббий хизматдан фойдаланиш шароитлари, кутубхона, йўқлов қабул қилиш жойлари, телефон орқали сўзлашув ҳамда учрашув хоналар ҳолати ўрганилди.
Шунингдек, ҳудудлардаги “Омбудсман қути”лари текширилиб, жазо муддатини ўтаётган шахслар билан жамоавий суҳбатлар ҳам ташкил этилди.
Мониторинг ташрифлари якунларига кўра, мутасадди вазирлик ва идораларга Омбудсман таъсир чоралари шаклдаги ҳужжатлар киритилиши таъминланади.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати