Мазкур ҳолат Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан назоратга олиниб, ишга оид ҳужжатлар ўрганилди.
Пахтачи туман прокуратурасининг маълумотига кўра, 1988 йилда туғилган Н.Э. жорий йилнинг 17 май кунидан 18 май куни ўтар кечаси соат тахминан 01-30ларда 5 нафар танишлари билан машинада кетаётган вақтларида туман ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори Ш.Исломов ва бошқалар уларни тўхтатиб, уни уриб тан жароҳати етказгани бўйича 102 рақамига мурожаат қолдирган.
Ушбу ҳолат 20.05.2025 йилда туман прокуратурасининг "Е-материал" дастурига киритилиб терговга қадар текшириш ҳаракатлари белгиланган.
Шунингдек, фуқаро Н.Э.га судга оид тиббий экспертиза текшируви ҳамда туман ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори Ш.Исломов ва бошқаларнинг ҳатти-ҳаракатлари юзасидан вилоят ИИБ бошлиғи номига хизмат текшируви тайинланган.
Ҳозирда туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари давом этмоқда.
Омбудсман терговга қадар текширув давомида мазкур ҳолатни ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўрганиш таъминланишини сўрайди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати