Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Хивадаги ногиронлиги бўлган эркаклар “Мурувват” интернат уйидаги шароитлари ўрганилди
16 Мар
Жорий йилнинг 16 март куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили О.Оллаёров ташаббуси билан Хива “Мурувват” интернат уйига мониторинг ташрифини амалга оширди. Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилояти кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хоразм вилоятидаги Халқ қабулхонаси ҳамда “Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти” вакиллари ҳам иштирок этишди.
Омбудсман бошчилигида Қашқадарёдаги ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасалардаги шароитлар ўрганилди
16 Мар
Давлат раҳбарининг 2021 йил 26 июндаги “Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) қийноқларнинг олдини олиш мақсадида Жамоатчилик вакиллари билан биргаликда ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга мониторинг ташрифлари тизимини йўлга қўйиш белгиланган.
Колумбия университетининг  Халқаро ва жамоатчилик билан алоқалар мактаби тадқиқотчилари Омбудсман фаолияти билан яқиндан танишди
15 Мар
Жорий йилнинг 15 март куни Колумбия университетининг Халқаро ва жамоатчилик билан алоқалар мактаби вакиллари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) офисига ташриф буюришди.
Омбудсманнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи: 2023 йилда Вакилга энг кўп мурожаат йўллаган тумандаги фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилди
15 Мар
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида"ги Қонуннинг 20 прим 2 моддасида Вакил фуқароларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва халқаро шартномалари, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ҳамда нормалари тўғрисидаги билими ва хабардорлигини ошириш чора-тадбирларини кўриши белгиланган.
Омбудсманнинг К.Аденауэр жамғармаси билан ҳамкорлиги янада мустаҳкамланмоқда  
14 Мар
Жорий йилнинг 14 март куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ф.Эшматова  К.Аденауэр жамғармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатли вакили Андре Альгермиссена билан учрашди.  
Бошқа ишга ўтказилиш важи билан ишдан бўшатилган ходим Омбудсманга мурожаат қилди
14 Мар
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Андижон шаҳридан фуқаро К.И. ишдан ноқонуний равишда бўшатилганлиги бўйича мурожаат қилиб, унинг меҳнат ҳуқуқларини тиклашда ёрдам сўради.
Ногиронлик гуруҳини белгилашда хатоликка йўл қўйилгани аниқланди - Омбудсман
13 Мар
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Норин туманида яшовчи аёл мурожаат қилиб, ногиронлиги бўлган укасига ногиронликни қайта белгилаш бўйича ёзган аризаси холис кўриб чиқилмаётгани бўйича шикоят қилди.
Мурожаат ўрганилиши натижасида 26 млн сўмлик иш ҳақлари ундирилди – Омбудсман
12 Мар
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Наманган вилоятидан фуқаро А.Д. ва унинг ўғли А.Н. иш берувчи томонидан ойлик маошларининг тўланмагани бўйича шикоят қилишди.
Бухородаги “Мурувват” аёллар интернат уйида сақланувчилар шароитлари ўрганилди
11 Мар
2024 йилнинг 9 март куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили Абира Ҳусейнова Бухоро “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйига мониторинг ташрифини амалга оширди.