Навбатдаги “Омбудсман соати” дарслари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Сирдарё, Андижон ва Бухоро вилоятларида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари томонидан ўтказилди. Уларда 200 нафардан ортиқ ўқувчи ёшлар иштирок этди.
Машғулотлар Сирдарё вилояти Мирзаобод туманидаги 15-сонли умумий ўрта таълим мактаби, Андижон вилояти Асака туманидаги 59-сонли умумий ўрта таълим мактаби, Шаҳрихон тумани 67-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳамда 5-сонли умумий ўрта таълим мактаби, Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги 1-сонли мактаб, Бухоро вилояти Бухоро шаҳридаги 29-сонли ўрта умумтаълим мактабида ташкил этилди.
Ушбу машғулотлар анъанавий маъруза шаклида эмас, балки интерактив тарзда — видеодарслар, ўқувчилар билан очиқ мулоқот ва ҳаётий мисоллар асосида ўтказилди.
Машғулотлар давомида ўқувчилар инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, уларнинг қонуний кафолатлари ва ҳимоя механизмлари билан таништирилди. Шунингдек, кибержиноятчиликдан ҳимояланиш, интернет ва ижтимоий тармоқлардан хавфсиз фойдаланиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда турли салбий таъсирларга тушиб қолмаслик бўйича ҳаётий мисоллар асосида тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, ўқувчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди ҳамда фикр алмашишди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






